Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2025-05-12 12:15:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолият билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг 11 май куни навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, кўриб чиқиш талаб этилган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Шахсий қабулда юртдошларимизнинг ҳар бир мурожаати юзасидан қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









