Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2025-05-12 11:45:00 / Янгиликлар

Ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, кадастр муаммосида амалий ёрдам, ўзаро жанжалли вазият, фирибгарлик, автомашина олди-сотдиси, алимент ундириш каби мурожаатлар вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокидаги фуқаролар қабулида атрофлича эшитилди. Бошқарма бошлиғи муаммолар ечими муддат талаб қилишини таъкидлар экан, аксариятига шу ернинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Юзма-юз қабулда қайд этилдики, бугун инсон манфаатларини таъминлаш, уларнинг мавжуд муаммоларига кўмаклашиш ҳар бир мутасадди раҳбарнинг асосий вазифаси, мурожаатлар ижросига алоҳида ёндашув керак. Фуқаролар идорама-идора сарсон бўлиб юрмаслиги лозим.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган аризалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати









