Бухоро вилояти Қоракўл туманида аҳоли муаммолари ечимига доир сайёр қабул ўтказилди
2025-05-12 11:35:00 / Янгиликлар

Расмий саҳифаларимизда хабар берганимиздек, бугун Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар аҳолининг суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар органлари фаолиятига оид мурожаатларини жойига чиқиб ўрганган ҳолда ҳал этиш мақсадида, Қоракўл туманининг «Қоракўл» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Бунда 20 га яқин фуқароларнинг ички ишлар органлари тизимига ишга жойлашиш, ўқишга кириш, суриштирув ва дастлабки тергов, пробация соҳаларига доир ҳамда ижтимоий масалаларда қилган мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Қабул давомида асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилинганлари иш юритувига олиниб, ҳар бири бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди ва ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






