Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ишчи гуруҳ иштирокида сайёр қабул ўтказилди
2025-05-11 09:00:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган суриштирув ва тергов ҳаракатларига оид мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида бўлиб ўтган сайёр қабулда 17 та мурожаатлар тингланди.
Шундан 3 та мурожаат жойида ҳал этилди. 3 нафар фуқароларга муаммоси бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Қолган 11 нафар фуқарога мурожаатлари ўрганиш учун вақт талаб этиши тушунтирилиб, тегишли мутасадди идораларга юборилди ва ижроси назоратга олинди.
Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



