Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ҳузурида Пробация хизмати фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди
2025-05-11 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ҳузурида Пробация хизмати фаолиятини такомиллаштириш, назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, айниқса, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишда, пробация назорати остидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш, назорат остидагилар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шунингдек, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда Пробация назоратидаги шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш борасидаги келгусида амалга ошириладиган кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



