Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни муносабати билан ИИВ «Хавфсиз шаҳар» марказининг қатор ходимлари тақдирланди
2025-05-09 09:00:00 / Янгиликлар

7 май – Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни муносабати билан ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда марказ раҳбарияти ва ходимлар иштирок этишди.
Тадбир давомида марказ директори Улуғбек Куланов Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан идоравий мукофотлар билан тақдирланган ходимларни табриклаб, ушбу эътироф уларнинг профессионал маҳорати, ҳалол меҳнати ва юрт тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссасининг ифодаси эканлигини таъкидлади.
Рақамли технологиялар вазирлигининг идоравий мукофотлари билан тақдирланган ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази ходимлари:
Саидов Тимур Аббасхонович, подполковник – марказ директорининг биринчи ўринбосари – «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони билан;
Мусаев Аброр Шуҳрат ўғли – Техник синовдан ўтказиш ва монтаж бўлими бош мутахассиси – «Фахрий ёрлиқ» билан;
Шерматов Рустам Умурзакович – Дастурий таъминотни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи – «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбирда ўзининг ташаббускорлиги, билими ва самарали меҳнати билан марказ фаолиятига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор ходимлар ҳам Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази









