ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати масъуллари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлишди
2025-05-08 11:40:00 / Янгиликлар

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор профилактик тадбири бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХХ ҲПХ масъуллари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлишди.
ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидан бўлган масъуллар марказга жойлаштирилган назоратсиз ва қаровсиз вояга етмаганларнинг она онаси ҳамда ота-онасини ўрнини босувчи шахслар билан амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.
Бухоро туман ИИБда бўлган ўрганишларда давлатимиз раҳбарининг 1-сонли қарори асосида тузилган йўл хариталари ва уларнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, туман ҳудудида хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш, «Оила-маҳалла-мактаб» тамойили асосида таълим муассасаларида амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг натижадорлиги ҳам ўрганилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






