Жазони ижро этиш департаменти Тиббиёт бўлими бошлиғи раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди
2024-01-29 11:00:00 / Янгиликлар
Жазони ижро этиш департаменти Тиббиёт бўлими бошлиғи раислигида Департаментнинг марказий студияси орқали тизим муассасаларининг Жазони ижро этиш колония, манзил-колония, тергов ҳибсхона даволаш-профилактик ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиқлари, ходимлари ҳамда 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона бош шифокори ва бўлим ҳамда таъминот гуруҳлари бошлиқлари иштирокида видеоселектор йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Молия иқтисод бошқармаси таъминот бўлим бошлиғи ҳамда Тиббиёт бўлими бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилдаги “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисида”ги ҳамда 1997 йилдаги “Озиқ-овқат сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунлари талаблари асосида жазони ижро этиш муассасаларида юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Тиббиёт бўлимининг 2024 йилдаги “Ботулизм касаллигини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги кўрсатманинг ижроси муҳокамаси кўрсатмаси, шу билан бирга тизим муассасаларида тиббиёт йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар ва ижрочилик интизоми муҳокамаси ўтказилди.
Кўрсатмалар талабларига мувофиқ, тизим муассасаларда сақланаётган махсус контингентни ҳамда хизмат олиб бораётган шахсий таркибни соғлиғини сақлаш мақсадида ҳозирги кунда қўшимча зарур чора-тадбирларни белгилаш, унда санитария-тарғибот ишларни жадаллаштириш, ҳамда ботулизм касаллигини профилактикаси харид қилиб олинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифати сертификатлари бўлишни, омборхоналарда сақланаётган консерва маҳсулотларини қайта тафтишдан ўтказилиши ҳолатлари аниқланган ҳолатда истеъмолдан чиқариб ташлаш каби топшириқлар берилиб, уларнинг натижалари бўйича ахборот берилиши белгилаб олинди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати