Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида идоралараро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
2025-05-05 10:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 27-30 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги вазирлик ва идоралар делегацияси таркибида Москва шаҳрида бўлиб ўтган Меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон – Россия идоралараро ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Тадбир давомида, томонлар миграция соҳасидаги амалдаги ҳолат, муаммоли жиҳатлар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Йиғилиш иштирокчилари икки давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда миграция соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.




