Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2025-05-05 09:00:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари томонидан «Халқни рози қилиш!» йўлида барча раҳбарлар бирдек ҳаракат қилиши, халқ дардини ўз дарди каби ҳис этиб фаолият олиб бориши асосий вазифа этиб белгиланган.
Айни шу мақсадда жорий йилнинг 4 май куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, кўриб чиқиш талаб этилган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Шахсий қабулда юртдошларимизнинг ҳар бир мурожаати юзасидан қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









