Бухоро вилоятининг Пешку туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул аҳоли муаммоларининг ечимига хизмат қилди
2025-05-05 09:00:00 / Янгиликлар

Расмий саҳифаларимизда хабар берганимиздек, бугун Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар олис ҳудудлар аҳолисининг суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар органлари фаолиятига доир мурожаатларини жойига чиқиб ўрганган ҳолда ҳал этиш мақсадида, Пешку туманининг «Чиғирчи» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Бунда 30 дан ортиқ фуқароларнинг ишга жойлашиш, қайта тиклаш, суриштирув ва дастлабки тергов, пробация, миграция соҳаларига доир ва бошқа ижтимоий масалаларда қилган мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Қабул давомида асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинганлари юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, ижросини белгиланган вақтда таъминлаш борасида мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









