Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-05-05 09:00:00 / Янгиликлар

ИИВ Жиззах академик лицейида бўлиб ўтган қабулда фуқаролар ишга жойлашиш, қайта тиклаш, фирибгар томонидан етказилган зарарни ундириш, ҳақорат қилган шахсга чора кўриш, тергов билан боғлиқ жараёнлар, оилавий низоларга барҳам бериш ва йўл транспорт ҳодисаси бўйича ишни қайта кўриш каби 10 дан ортиқ масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Қабулда бошқарма бошлиғига раҳмат айтгани келган фуқаролар ҳам бўлди.
Ўз навбатида, кўтарилган масалаларни ҳал қилиш бўйича ички ишлар органлари масъулларига топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, ички ишлар бошқармаси бошлиғининг шахсий қабули ҳар якшанба куни куннинг биринчи ярмида ИИВ Жиззах академик лицейида ташкил қилинмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









