Тошкент шаҳар ИИББ Ягона тезкор бошқарув марказида ўқув йиғини бўлиб ўтди
2025-05-04 11:15:00 / Янгиликлар

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ Ягона тезкор бошқарув марказида ҳудудий ички ишлар органлари тезкор-бошқарув маркази ходимлари иштирокида «Хавфсиз шаҳар» тизимлари фаолиятини ўрганиш бўйича ўқув йиғини бўлиб ўтди.
Навбатдаги ўқув йиғинида Қашқадарё, Хоразм, Андижон ва Наманган вилоятларидан жами 16 нафар масъул ходимлар иштирок этишди. Ўқув машғулотларида иштирокчилар зарурий ўқув ва методик материаллар, слайдлар ва бошқа кўргазмали қуроллар, хизматга доир меъёрий ҳамда бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ таништирилди.
Ўқиш даврида ходимларнинг ўзлаштираётган билимлари тегишли мезонлар билан баҳоланиб борилди. Ўқув якунида синовлар қабул қилиниб, уларни муваффақиятли топширган ходимларга тегишли сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, ўқув жараёнида машғулотлар қатнашчиларининг яқинлашаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қошидаги «Шон-шараф» музейига ташрифи уюштирилди.
Ўқув йиғини иштирокчилари хизмат бўйича билим ва малакаларини ошириш билан бирга музейдаги асори-атиқалар, бой ҳарбий тарихимиз билан танишиб, илиқ таассуротлар билан хизмат жойларига қайтдилар.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати



