Асосий контентга ўтиш

ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари ҳамда курсантлар билан мастер-класс машғулоти ўтказилди

2024-01-24 15:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг Ахборот ресурс марказидаги ҳимоялар залида Маъмурий-ташкилий фаолияти факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда “Ташкилий-штаб фаолияти” таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган курсантлари билан назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Ф.Ю.Бадалбоев иштирокида мастер-класс машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Ф.Ю.Бадалбоев Юридик таъминлаш бошқарманинг фаолияти, ИИВ тизимидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тайёрланиш босқичи, уларга қўйиладиган талаблар, вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар билан ҳамкорлик масалалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Мазкур мастер-класс машғулотида курсантлар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди ва берилган саволларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Ф.Ю.Бадалбоев томонидан атрофлича жавобларни олишди.

Маъмурий-ташкилий фаолияти факультети бошлиғи, полковник С.Н. Бердиқулов

57

Охирги янгиланиш: 2024-01-24 15:46:14

ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари ҳамда курсантлар билан мастер-класс машғулоти ўтказилди