Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти Янги Наманган туманидаги 60-сонли мактабнинг таъмирлаш жараёни билан танишди
2025-05-03 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлигининг жорий йил 31 мартдаги фармойишига асосан ҳудудлардаги мактабларга ташкилий ва тарбия-методик жиҳатдан манзилли кўмаклашиш мақсадида ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиб, ИИВ ва вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудлардаги мактабларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти Янги Наманган туманидаги 60-сонли мактабда бўлиб, таълим муассасасининг маъмурий биноси ва ўқув хоналаридаги қурилиш жараёни кўздан кечирилди ҳамда мукаммал таъмирлаш режаси билан танишилди.
Шунингдек, мактаб биносининг замонавий талабларга мос равишда таъмирланиши, ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз шароитларни яратиш, шу билан бирга, таълим сифатини ошириш ҳамда ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш бўйича масъул ходим ва мутахассисларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



