Навоий вилоятида вазирлик ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан муҳокамалар ўтказилмоқда
2025-05-02 15:55:00 / Янгиликлар

Маълумки, Ички ишлар вазирининг фармойиши асосида, жорий йилнинг 1-7 апрель кунлари Вазирлик ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоят Ички ишлар органларининг фаолияти юзасидан комплекс-инспекторлик текширувлари ўтказилган эди.
Текширув якунида аниқланган камчиликларни ўз ўрнида бартараф этиш мақсадида вилоятда мавжуд шаҳар-туман ИИБларда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал майор Б.Мирзарахимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Тасбаев иштирокида текширувлар якунига бағишланган муҳокама йиғилишлари ўтказилмоқда.
Унда аниқланган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаб олинди ҳамда масъулларга манзилли топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати





