Тошкент вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан лицей ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтказилди
2024-01-21 01:00:00 / Янгиликлар

ИИВ 2-сон Тошкент Академик лицейида ўқувчилар учун вилоят ИИББ Эксперт-криминалистлари томонидан маҳорат дарси ўтилди.
Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика маркази экспертлари томонидан Қибрай туманида жойлашган ИИВ 2-сон Тошкент академик лицейи ўқувчилари учун “Ҳодиса жойини кўздан кечиришда мутахассиснинг ҳаракатлари” ва Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги” қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида маҳорат дарси ташкил қилинди.
Маҳорат дарсида ўқувчиларга ҳодиса жойини қайд этиш, ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида қўлланиладиган илмий-техник воситалар, ҳодиса жойида кўп учрайдиган излар билан ишлаш тартиблари, жиноят ҳодисаси ва жиноятчи тўғрисида маълумотлар тўплаш мақсадида изларни дастлабки тадқиқотдан ўтказиш намунавий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги” қонуни мазмуни ҳақида тушунчалар берилиб, тадбир якунида мавзу юзасидан савол жавоб ўтказилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









