Нукус шаҳрида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири ҳамда «Ҳамкор» тадбири доирасида Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг махсус йиғини ўтказилди
2025-04-29 15:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 9 апрель кунги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 14 апрель кунги «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисидаги фармойишларига асосан, 2025 йилнинг 15 апрель кунидан 15 май кунигача гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича кенг кўламли тезкор-профилактик тадбири ҳамда «Ҳамкор» тадбири ўтказилмоқда.
Ойлик доирасида амалга ошириладиган ишларга бағишланиб Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон бўйича бошқармаси ходимларининг махсус йиғини ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ходимларга ойлик доирасида амалга ошириладиган тадбирлар, унда ҳар бир ходимнинг вазифалари тўлиқ тушунтирилди.
Дарҳақиқат, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар инсон ҳаёти ва соғлиғи учун ўта хавфли саналади. Шунинг учун ҳам бундай моддаларнинг кенг тарқалишининг олдини олишда мана шундай ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг тутган ўрни муҳим.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати




