Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари билан электрошокер қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда уни қўллаш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди
2024-01-17 12:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б.Т.Абдуллаевнинг 2023 йил 3 январь кунги тегишли фармойишига асосан вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бошқармасининг шаҳар-туман ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмалари ходимларини шахсий ва махсус ҳимоя воситалари, хусусан, “Электрошокер” махсус воситаларини қўллаш ва ундан фойдаланиш тартиб-қоидалари бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ташкил этилган сайёр ўқиш давомида ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, Махсус тайёргарлик ўқув марказидан ташриф буюрган масъул ходимлар ҳамда комиссия аъзолари томонидан пробация хизмати ходимларига махсус воситалардан қандай тартибда фойдаланиш ва қай холларда фойдаланиш мумкин эмаслик ҳолатларининг ҳуқуқий асослари тушунтириб берилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ тиббиёт бўлими ходими томонидан электрошокерни қўллаш давомида махсус восита қўлланилган шахс жароҳат олганда қай тартибда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатлари мисоллар билан тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари, ўқув-амалий машғулотлар якунида синов ва амалий имтиҳонлар ўтказилиб, вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмалари ходимларига “Электрошокер” махсус воситаларини қўллаш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус “Сертификат” топшириш мақсадида ушбу синовлардан муваффақиятли ўтган ходимлар рўйхати ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, Махсус тайёргарлик ўқув марказига юборилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









