Тошкент вилояти ИИББда аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида ИИББ бошлиғининг қабули ўтказилди
2025-04-28 10:50:00 / Янгиликлар

27 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал майор Тоҳир Ариповнинг фуқаролар билан шахсий қабули бўлиб ўтди.
Ушбу учрашув аҳолининг ички ишлар органларига оид масалалари, жумладан, тергов-суриштирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси каби йўналишлардаги мурожаатларини тинглаш ва уларни ҳал этишга қаратилди.
Тадбир Тошкент вилояти ИИББ маъмурий биносида очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди. Қабул давомида ҳар бир мурожаат тегишли масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Бу каби учрашувлар фуқароларнинг мурожаатларига бевосита ечим топиш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал қилишга хизмат қилади.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати






