Бухоро вилоятининг энг олис туманида сайёр қабул ўтказилди
2025-04-28 10:35:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий саҳифаларида хабар берганимиздек, бугун Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар томонидан суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар органларининг кундалик фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини жойига чиқиб ўрганган ҳолда ҳал этиш мақсадида, мамлакатимизнинг дарвозаларидан бири ҳисобланган Олот туманининг «Усмоншайх» маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Бунда 10 дан ортиқ фуқароларнинг таклиф ҳамда мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Аҳолининг суриштирув, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатлари билан боғлиқ мурожаатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ўтказилган қабулда асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинганлари юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









