Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-04-28 10:25:00 / Янгиликлар

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқнинг ичига кириб, унинг дарду-ташвишларини тинглаш, оғирини енгил қилиш, одамларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш барча бўғиндаги раҳбар ва мансабдор шахсларнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.
Айни шу мақсадда бугун 27 апрель куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, кўриб чиқиш талаб этилган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Шахсий қабулда юртдошларимизнинг ҳар бир мурожаати юзасидан қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати







