Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-04-28 09:10:00 / Янгиликлар

Мазкур жараёнда фуқаролар ишга жойлашиш, нафақа тайинлаш, фирибгар томонидан етказилган зарарни ундириш, моддий ёрдам ҳамда суғурта пули олиш, ижарага берилган автоуловни қайтариш, жазони енгиллаштириш каби масалалар юзасидан мурожаат қилинди.
Ўз навбатида, кўтарилган масалаларни ҳал қилиш бўйича ички ишлар органлари масъулларига топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, ички ишлар бошқармаси бошлиғининг шахсий қабули ҳар якшанба куни ИИВ Жиззах Академик лицейида ташкил қилинмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати






