Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Тошкент минтақасидаги транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хизмат фаолияти кўздан кечирилди
2025-04-27 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов Тошкент минтақасидаги транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хизмат фаолияти яқиндан кўздан кечирилиб, ходимларига транспорт объектларида бахтсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш, хусусан вокзал ишчилари, йўловчи фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш ҳамда ходимлар ўртасида ижро интизоми, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, Террористик таҳдидлар ва ноқонуний айланмаларни бартараф этиш, Хавфсиз туризмни таъминлаш, Замонавий технологиялардан фойдаланиш, транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳудудларга замонавий видео кузатув камерлар ўрнатиш юзасидан масъул ходимларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан Тошкент минтақасидаги бошқарма хизмат ҳудудларида йўловчи поездлар орқали мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонлар ҳамда чет эл турист фуқароларининг сайёҳлик намойиши объектлари ҳудудларига элтувчи поездларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва сайёҳларнинг мамнун кайфияти, юзага келган муаммоларда бошқарма ходимларининг тезкорлик билан ҳал этилиши борасида бир қатор вазифалар белгиланди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи




