ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
2025-04-26 11:45:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти раислигида жамоат хавфсизлиги бўлинмаларининг 2025 йил 1-чорак давомида жиноятларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти соҳавий хизматлар раҳбарларининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама этилиб, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Йиғилиш якунида келгусида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



