Фарғона вилояти ҳокими бошчилигида Риштон туманида навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди
2025-04-25 15:40:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида ташкил қилинган қабулида вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсудхон Маматхонов ҳам иштирок этди.
Халқаро кулолчилик марказида ўтказилган қабул жараёнда 200 нафарга яқин юртдошимизнинг мурожаатлари тингланди. Ҳар бир раҳбар томонидан муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Вилоят ИИБ бошлиғига келиб тушган мурожаатлар ҳам синчковлик билан ўрганилиб, жойида бартараф қилинди. Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати




