Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг Уйчи тумани «Маданият маркази»да сайёр қабули ташкил этилди
2025-04-24 16:00:00 / Янгиликлар

Аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги ўтказилган сайёр қабул давомида жами 23 нафар фуқаро иштирок этиб, улардан турли хил масалаларда 23 та мурожаатлар қабул қилинди.
Мазкур мурожаатларнинг 15 таси жойида ҳал этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
