Наманган давлат университетида спортнинг волейбол тури бўйича «Ректор кубоги» мусобақасига старт берилди
2025-04-24 16:00:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда мамлакатимизда спортни оммалаштириш, ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яхшилаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Наманган давлат университетида спортнинг волейбол тури бўйича «Ректор кубоги» мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақани Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ва университет ректори очиб бериб, спортнинг жамият ҳаётидаги ўрни, соғлом авлодни тарбиялашдаги беқиёс аҳамияти ҳамда талабаларнинг ҳар томонлама ривожланишида жисмоний тарбиянинг тутган ўрни алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, университет спортчилари томонидан сўнгги йилларда эришилаётган ютуқлар, республика ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида ҳам муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритаётгани алоҳида эътироф этилди ҳамда мусобақанинг биринчи ўйинига старт берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






