Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
2025-04-24 16:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органларида “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Учрашувда Вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар кенгаши аъзолари, Қўриқлаш хизмати ходимлари ва ёшлар иштирок этишди.
“Уч авлод учрашуви” да сўз олганлар ҳар бир ходимда Ватанга, юртга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни шу руҳда тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, маънавий- маърифий билими, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиши хусусида ҳам таклиф ва тавсиялар берилди.
Уч авлод учрашувида сўз олган фахрийлар ёш ходимларни ҳалолликка, фидоийликка, ватанпарварликка чорлаб, ўз ҳаётий тажрибаларини сўзлаб бердилар.
Тадбир ёшларнинг Ватанпарварлик туйғулари, касбга садоқати ва маънавий дунёқарашини бойитди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





