Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармасининг фаолияти ўрганилди
2025-04-23 17:30:00 / Янгиликлар

Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ПҚ-1-сон Қарори асосида амалга оширилаётган ишлар доимий равишда бошқарма раҳбарияти томонидан ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Жумладан, бугун вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан Наманган шаҳар ИИБ ходимларининг фаолияти ўрганилиб, маъмурий биносининг аҳволи кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлари танқидий руҳда таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбар ҳамда ходимлар аниқ топшириқлар берилди. Шу билан бирга, уларнинг зиммасига маъмурий бинода фуқаролар ва ходимлар учун шарт-шароитларни яхшилаш, хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтириш юзасидан тегишли вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






