Ички ишлар органларида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган “Китоблар ярмаркаси” ўтказилди
2025-04-23 16:45:00 / Янгиликлар

“ЎЗБЕКИСТОН-2023” стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳамда Ички ишлар органларида “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури” бандларини ижросини таъминлаш ҳамда ходимларининг маънавий-маърифий билим савиясини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида, Вазирлик марказий аппарати ҳудудида жорий йил 23 апрель куни “Китоблар ярмаркаси” бўлиб ўтди.
Унда “ZA CAPITAL” МЧЖ вакиллари билан ҳамкорликда бадиий, ҳуқуқий ва оммабоп адабиётлардан иборат бўлган китоблар ярмаркаси бўлиб ўтган. Ярмаркада ходимлар ўзларига керакли адабиётларни харид қилишди ва ярмарка иштирокчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Ўзбекистонда китобларни нашр этиш ва тарқатиш, шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги қувонарлидир. Ташкил этилган китоб ярмарка матбаа саноатини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришни жадаллаштириш, адабий меросни тарғиб қилишга хизмат қилади.







