Навоий вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати ходимлари билан назарий машғулотлар ташкил этилди
2024-01-10 10:00:00 / Янгиликлар

Гап шундаки, туну-кун кўчаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда патруль-пост хизмати ходимларининг ҳиссаси катта.
Патруль-пост ходимлари эндиликда фақат ҳуқуқбузарни таянч пунктига келтириш ва ҳолат юзасидан ИИБ бошлиғи номига билдиргини ёзиш билан чекланиб қолмайди. Боиси, Ўзбекистон Республикасининг “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчиликни такомиллаштирилиши тўғрисидаги 854 сонли қонунига кўра уларнинг хизмат ваколатлари кенгайтирилди.
Қонунга мувофиқ ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимлари келгусида айрим қонун бандларига кўра ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатига эга бўлди.
Жумладан, эпидемиология қоидаларини бузиш, жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, белгиланмаган жойларга турли кўринишдаги суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш, ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, шунингдек, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилиш каби ҳолатлар бўйича маъмурий баённомалар тузиш ҳаракатлари кўзда тутилган.
Мухтасар айтганда, қабул қилинган қарордан кўзланган мақсад кимнидир жазолаш эмас, балки хизмат сифатини яхшилаш, ҳуқуқбузарликларга қонуний чора кўриш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишдан иборат.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати


