Янги Ўзбекистон — Янги ички ишлар органлари. Марказ иш бошлади
2025-04-20 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги «Ички ишлар органларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан, фуқароларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Наманган вилоятида янги Маъмурий амалиёт маркази ўз фаолиятини бошлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, марказ фаолиятини бошлаши билан ходимларга йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ва маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатларини «ягона дарча», «экстерриториаллик» ва «Open space» тамойиллари асосида кўриб чиқиш, маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳолатларни онлайн ўрганиш, вилоят, туман (шаҳар) кесимида таҳлил қилиб бориш каби қатор вазифалар белгилаб берилди.
Хуршидбек СОЛИЕВ, майор.
Наманган вилояти.
