Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази ходимлари учун ҳуқуқий ўқув соатлари ўтказилмоқда
2025-04-18 09:00:00 / Янгиликлар

«Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази ходимлари учун «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонун — «Хавфсиз шаҳар» тизимида шахсга доир маълумотлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари» ва «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг мазмуни ва амалиётдаги аҳамияти» мавзуларига бағишланган ҳуқуқий ўқув соатлари бўлиб ўтди.
Унда марказнинг бўлим бошлиқлари ва барча ходимлар қатнашди.
Ўқув соати давомида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва асосий йўналишлари, шахсга доир маълумотларга ишлов бериш шартлари, биометрик маълумотлар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек «Хавфсиз шаҳар» концепцияси ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талаблари ўртасидаги боғлиқлик ҳақида батафсил маълумот берилди.
Машғулот якунида марказ ходимларининг кундалик ишида юзага келадиган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази
