ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони полковник Хасан Батиров Тошкент шаҳрида жойлашган қўшинга қарашли 7534 ҳарбий қисмга ташриф буюрди
2025-04-16 11:45:00 / Янгиликлар

Ташриф аввалида қўшин қўмондони нутқ сўзларкан барча шахсий таркиб хизмат бурчларини виждонан бажаришлари, ўз зиммаларига юклатилган масъулиятли ва шарафли вазифаларни ҳеч қачон эсларидан чиқармасликлари, хизмат фаолиятида шахсий намуна бўлишлари ҳамда ҳарбий интизом ва қонунчиликка қатъий риоя қилишлари хусусида зарурий тавсияларини билдириб ўтди.
Шундан сўнг соҳада узоқ йиллар давомида намунали хизмат қилиб келган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни нафақага кузатиш тадбири ҳам бўлиб ўтди, ҳарбий хизматчиларга юксак эҳтиром кўрсатилиб уларнинг келгуси ҳаётида омад ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, ташриф якунида ҳарбий қисмда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар таҳлил қилиниб, юқори раҳбарият томонидан мансабдорларга бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ахборот гуруҳи





