Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Бухоро вилояти ИИБ ва унинг куйи тизимларидаги амалга оширилаётган ишлари билан яқиндан танишилди
2025-04-15 14:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Бухоро вилоятига ташрифи доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича «Маҳалла еттилик» томонидан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, вилоят ҳудудларидаги бир қатор ИИОларининг фаолияти билан яқиндан танишди.
Хусусан, Бухоро вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажариш сафарбарлик отряди, жамоат хавфсизлиги хизмати, жамоат тартибини сақлаш хизмати патруль пост хизмати батальони ходимлари билан учрашиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятнинг олдини олиш борасидаги кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари, шунингдек, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Вилоятнинг Вобкент, Шофиркон, Пешку, Ромитан туманларидаги ИИБ фаолияти атрофлича куздан кечирилиб, жиноят қидирув, тергов-тезкор гуруҳлари ва профилактика инспектори, инспектор-психолог ва маҳалла еттилигининг амалга оширилган ишлари атрофлича таҳлил қилиниб, амалга оширилиш лозим бўлган ишлар, фуқаролар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати




