Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев йил якуни бўйича соҳа хизмат ходимларининг фаолиятини сарҳисоб қилди
2024-01-01 12:25:00 / Янгиликлар
Бошқарма бошлиғи йилни ижобий натижалар билан якунлаш мақсадида якуний муҳокама йиғилиши ўтказди.
Унда Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти ва бошқа масъуллар иштирок этишди.
Йиғилишда жорий йилда бошқарма ва унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан ходимларнинг фаолияти бирма-бир таҳлил қилинди ҳамда бу борада улар томонидан етарлича иш ташкил этилмаган деб баҳоланиб, камчиликларга йўл қўйган масъул раҳбарларга тегишли интизомий таъсир чоралари қўллаш ҳақида огоҳлантирилди.
Шунингдек, “Янги йил” байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни хавфсиз ва кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаш, тунги хизматга жалб этилган ходимларни масъулиятини кучайтириш юзасидан раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати