ИИВ Малака ошириш институтида навбатдаги ўқув курси якунланди
2024-01-01 11:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича ходимлар “майор” махсус унвонини олиш йўналишида ўқув тайёргарликдан ўтказилди.
Узлуксиз ўқув-карьера тизимида ўқув жараёнлари давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув дастурлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилди.
Ўқув курси якунида комиссия таркибида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Ўқув жараёни билан бирга машғулотлардан кейин “Янги Ўзбекистон” боғига, “Шон-шараф” музейига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички ишлар органлари тарихи музейларига ташриф буюрдилар ҳамда экспонатлар тарихи билан яқиндан танишдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

