Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига хизматга қабул қилинган ходимлар билан сайёр бошланғич касбий тайёргарлик ўқув йиғинлари давом этмоқда
2023-12-29 12:40:00 / Янгиликлар

Вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 10 декабрь кунидаги 103-сон фармойишига асосан, жорий йилнинг 11 декабрь кунидан 2024 йилнинг 11 январь кунига қадар Жанубий-оператив қўмондонлиги тасарруфига кирувчи 11506-сонли ҳарбий қисм ўқув базасида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Мазкур ўқув йиғинларини самарали ташкил этиш мақсадида, йиғин иштирокчилари вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносига ташриф буюришди ва у ерда ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби, ажратилган моддий-техника воситалари ва ситуацион марказ фаолияти билан таништириб ўтилди.
Шунингдек, ўқув йиғини иштирокчилари Термиз шаҳрида жойлашган “Тарих ва маданият музейи”га олиб борилиб, мавжуд экспонатлар ва маданий мерос ёдгорликлар ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








