Манзил колонияларда жазо муддатини ўтаётган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
2023-12-29 11:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши томонидан 29-30-сонли манзил колониясидаги ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, давлат ва жамият олдидаги фуқаролик бурчи ва масъулиятини ҳис қилиш энг муҳими мамлакат тараққиётига амалий ҳисса қўшиши, уларнинг ижтимоий-сиёсий билимларини ривожлантириш мақсадида маънавий — маърифий учрашувлар ва “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган “Заковат” интеллектуал ўйини давомида ёшлар ўзларининг қанчалик билим савияга эга эканликларини кўрсатиб беришди. “Заковат” интеллектуал ўйини якунига кўра 1-ўринни 29-сонли колониянинг “Темурбеклар” жамоаси, 2-ўринни “Зукколар” жамоаси, 3-ўринни 30-сонли колониянинг “Билимдонлар” жамоаси қўлга киритди. Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ўтказилган тадбирда 100 нафар иштирокчилар қамраб олинди ва ОАВ, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати


