Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси пробация хизмати фаолияти
2023-12-28 11:35:00 / Янгиликлар

Чилонзор тумани ИИО ФМБ да пробация хизмати ташаббуси билан сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьялари ҳамда 90 нафардан зиёд пробация ҳисобидаги шахслар, Чилонзор тумани ИИО ФМБ пробация бўлими ходимлари иштирок этди.
Мазкур ўтказилган сайёр суд мажлисида пробация хизмати тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланган, шунингдек, суд томонидан тайинланган жазонинг тегишли қисмини ўтаб бўлган 12 нафар маҳкумларнинг ўталмай қолган жазосидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Пробация гуруҳида ҳисобда турган фуқаролар билан жазони ўташ қоидаларига, белгиланган талаб ва чекловларга риоя қилмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати


