Қашқадарё вилояти Касби туманида сайёр қабул ташкил этилди
2023-12-24 11:55:00 / Янгиликлар
Фуқаролар кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида ИИВ масъул ходими полковник Исмоил Ҳимматов ва Вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи полковник Руслан Темиров Касби тумани Назартепа маҳалласида жойлашган 42-сонли мактаб биносида Сайёр қабул ўтказди.
Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилишда 42 нафар фуқаролар иштирок этиб, 23 нафари ўз муаммолари юзасидан мурожаат қилди. Сайёр қабулда фуқаролардан тушган мурожаатлар масъул раҳбарларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди. 8 та фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 8 нафар мурожаатлар қабул давомида ижобий ҳал этилди.
Жумладан, ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган 2 нафар аёлга субсидия асосида тикув машиналари берилиб мурожаати ижобий ҳал этилди. Қабул давомида ушбу 42-сонли мактаб ўқувчилари орасидан фан олимпиадаларига бориб яхши натижага эришган ёшларни Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати