Ижтимоий ҳимоя. Ватан ичра ватан
2025-04-03 23:00:00 / Янгиликлар

Яқинда пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ИИВ Қоровул қўшинларининг 73 нафар ҳарбий хизматчилари учун узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида қуриб битказилган янги кўп қаватли уйларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирга келган меҳмонлар ҳам янги уйлардаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, хонадон соҳиблари билан дилдан суҳбат қуришди.
Тизимдаги 23 йиллик хизмат фаолиятим ва уй-жойга бўлган эҳтиёжимга бўлган эътибор туфайли барча имкониятларга эга 2-хонали хонадон соҳибига айландим, — дейди 7534-ҳарбий қисм ИИВ Марказий базани қўриқлаш батальони командири ўринбосари, подполковник Музаффар Ҳайитов.
Кўп йиллар ижарада яшаб юрдик. Ҳукуматимиз ва вазирлик раҳбариятидан беҳад миннатдорман.
Энди оилам билан ўз уйимда бамайлихотир, ҳадиксиз яшайман. Фарзандларимнинг қувончи чексиз.
©️ “Postda” газетаси, Вадим Тўхтаев, оддий аскар.
