Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири раҳбарлигида Тўрткўл туманида 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарор ижроси муҳокама қилинди
2025-04-02 12:25:00 / Янгиликлар

Йиғилишда туман ҳокими, туман сектори ва тегишли муассаса ташкилот раҳбарлари, маҳалла еттилиги вакиллари иштирок этди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими»нинг самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 801-сонли Қарори ижросини таъминлаш ва ҳозирги вақтда қай даражада олиб борилаётганлигига эътибор қаратилди.
Бу борада маҳалла еттилиги вакиллари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқид қилиниб, келгусида ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати




