Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Тўрақўрғон туманида “қизил” тоифадаги маҳаллаларни ўрганди
2023-12-20 13:00:00 / Янгиликлар

Бугун Бошқарма бошлиғи Тўрақўрғон туманидаги узоқ муддат давомида жиноятлар салмоғи юқори бўлиб келаётган “Исвахон”, “Тошкент” ва “Кумидон” маҳаллалари ходимларининг фаолиятини таҳлил қилди.
Таҳлиллар натижасига кўра, мазкур “қизил” тоифадаги маҳаллаларда ижтимоий профилактика йўналиши бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланмаганлиги, маҳалла ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғри ташкил этилмаганлиги танқид қилинди.
Ўрганишлар якунида “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликка қарши курашиш борасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳудудларга бириктирилган ходимларнинг масъулиятини янада ошириш, жойларда видеокузатув камералари сонини кўпайтириб, профилактика инспекторининг хизмат хонасига интеграция қилиш ва ушбу маҳаллаларда жамоат жойлари кўп бўлганлиги сабабли қўшимча куч-воситаларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





