Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал майор Азизбек Икрамов “Ҳарбий ватанпарварлик оромгоҳи”га жалб қилинган ёшлар билан учрашди
2023-12-19 16:00:00 / Янгиликлар

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қ. Куранбаев ҳамда Фарғона вилоят ҳокими Х.Бозаровлар иштирокида Қўқон шаҳрида ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги маҳаллалардан жиноятчиликка мойиллиги бўлган 102 нафар ёшлар жамланиб, улар учун “Ҳарбий ватанпарварлик оромгоҳи” ташкил этилган эди.
Бугун вилоят ИИБ бошлиғи, генерал майор Азизбек Икрамов Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда ташкилланган мазкур оромгоҳда бўлиб, бу ердаги ёшлар билан суҳбат ўтказди.
Улар яна бир бор келгусида соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилишга, илм ва ҳунар эгаллашга чорланди.
“Ишга марҳамат” мономарказида ўқиб, касб-ҳунар эгаллаган йигитларга марказнинг сертификатлари шу ернинг ўзида тантанали равишда топширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати