Вазирлик ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда
2025-03-28 09:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳарбий хизматчиларга дунёда ва қўшни давлатларда юзага келаётган ҳарбий сиёсий вазиятлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга руҳан ва жисмонан тайёр бўлишлари, ватанпарвар, сергак ва огоҳ бўлиб ҳарбий хизматни олиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, хизмат олиб бориш жараёнлари, ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида сержант ва офицерларнинг масъулиятини ошириш кераклигини таъкидлаб, бўлинмаларда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ва навбатчиларнинг хизмат олиб бориши бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, вазири ўринбосари қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7536-сонли ҳарбий қисми учун қурилаётган янги бинога бориб, бу ерда давом этаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Шунингдек Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти олтинчи минтақавий ҳудуд 17-сон жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрди.
Вазир ўринбосари жазони ижро этиш муассасасида шахсий таркиб ва маҳкумларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Ички ишлар вазири ўринбосарининг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
ИИВ Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи




