Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2025-03-26 18:45:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 26 март куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат мамлакатимиздаги криминология ва педагогика соҳаларида илмий ҳамкорликни ривожлантириш, ижодий интеграцияни таъминлаш ва илмий салоҳиятдан самарали фойдаланишни назарда тутади.
Меморандумнинг асосий мақсади, меморандум доирасида томонлар ўзбек миллий криминологияси ва педагогика соҳаларида илмий тадқиқотларни ташкил этиш, конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказишни, шунга мос равишда тадқиқот натижалари бўйича илмий ва методик нашрларни алмашишдан иборат.
Меморандум доирасида олий таълим ва илмий тадқиқот институти ўртасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширилишига келишиб олинди, хусусан:
1) илмий тадбирларни ташкил этиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш:
2) криминологик ва педагогик тадқиқотлар натижалари бўйича нашрларни алмашиш;
3) халқаро ва хорижий ташкилотлар грантларини биргаликда олиш ва амалга ошириш;
4) Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг миллий ва халқаро журналларида мақолалар нашр этиш имкониятларини янада кенгайтириш;
5) ходимларни ўзаро илмий стажировкага юбориш ва бошқалар.
Ушбу муҳим қадам, томонларнинг илмий изланишларни ва тадқиқотларни замон талабларига мувофиқ ривожлантиришига, Ўзбекистоннинг илмий тараққиётига катта ҳисса қўшаётгани шубҳасиз.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти