Асосий контентга ўтиш

Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика маркази томонидан божхона ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди

2025-03-26 08:15:00 / Янгиликлар

Тошкент вилояти Божхона органлари ходимлари учун вилоят ИИББ Эксперт-криминалистика маркази томонидан ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда божхона ходимларининг ҳуқуқбузарлик ҳолатларини сифатли расмийлаштириш, ашёларни процессуал тартибда қайд қилиш, экспертиза учун намуналар олиш ва топшириш каби амалий кўникмаларини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилди.

Жараёнда амалиётдаги ҳолатлар кўриб чиқилиб, иштирокчилар мутахассислардан ўз саволларига жавоб олдилар. Бу каби семинарлар божхона органларида хизмат сифатини оширишга замин яратади.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

57

Охирги янгиланиш: 2025-03-27 00:05:37

Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика маркази томонидан божхона ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди