Киберсаводхонликни ошириш устувор вазифа
2025-03-13 10:15:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Киберсаводхонликни ошириш устувор вазифа“ мавзусида банк ходимлари иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Унда сўнги вақтларда авж олаётган фирибгарлик турлари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, фуқароларнинг банк пластик карталаридан пулларини ечиб олиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига урғу берилди. Банк ва мижозлар ўртасидаги ҳамкорликлар ва хавфсизлик талабларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бундай тарғибот тадбирларидан кўзланган асосий мақсад, юртдошларимизни кибержиноятлардан огоҳлантиришдан иборат.
ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази









